манзарадан таъсирланиб қўшин ортидан эргашганини ўзлари ҳам билмай қолишди. Қўшин Табукни мўлжаллаб йўлга тушди. Рум қўшинлари у ерда мусулмонларни кутиб турарди. Уларга мусулмонларнинг қўшини келаётгани, сонининг кўплиги ва куч-қудратининг хабари етган пайтда Мўътада ҳозиргидек куч ва сонга эга бўлмай туриб мусулмонлар кўрсатган жангни, қаҳрамонликни эслашди. Расулуллоҳнинг қўшин бошида келаётгани уларнинг ваҳимасини яна ҳам кучайтирди ва ўз қўшинларини олиб Шом ўлкасининг ичкарисига кириб, у қалъаларда ҳимояланишни маъқул кўришди. Табукни ва саҳро тарафдан Шомнинг барча чегараларини ташлаб, Шомнинг ичкарисига кетишди. Расулуллоҳ с.а.в. Рум қўшинларининг ичкарига чекинганини ва улар қаттиқ қўрқув исканжасига тушиб қолганини билгач, Табукка етгунча йўлда давом этдилар ва у ерда жойлашдилар. Ўша вақтда Рум қўшинини таъқиб этишнинг пайти эмаслигини билдилар. Табукда бир ойга яқин турдилар. Бу вақт мобайнида Румга тобе қабила ва шаҳарларнинг амирларига мактублар жўнатдилар. Айла ҳокими Яхна ибн Рўъяга, Жарбо ва Азраҳ аҳолисига бўсунишга чақириб, акс ҳолда ҳужум қилишларини маълум қилиб, мактуб ёздилар. Улар бўсунишга рози бўлишди ва Расулуллоҳ билан сулҳ тузиб, жизя тўлашди. Кейин Расулуллоҳ с.а.в. Мадинага қайтдилар. Келиб ўзлари йўқликларидан фойдаланиб мунофиқлар заҳарларини ҳар томонга сочишаётганини, мусулмонларга тажовуз қилиш учун кучларини бирлаштираётганини кўрдилар. Уларнинг бир жамоаси Зу Авон деган Мадинадан бир соатлик йўлдаги жойда масжид қурган бўлиб, унда мунофиқлар жойлашиб олиб Оллоҳнинг каломини бузишга уринар ва бу билан мусулмонлар ўртасини бўлиб ташлашни хоҳлар эди. Бу масжидни қурганлар Табук ғазотидан олдин Расулуллоҳ с.а.в.дан келиб намоз ўқиб беришларини сўрашган, бу ишни Расулуллоҳ с.а.в. ғазотдан қайтгандан кейинга қолдирган эдилар. Ғазотдан қайтганларида мунофиқларнинг қилмишларидан хабардор бўлдилар ва масжиднинг ишлари ва уни қуришдан кўзланган мақсаднинг ҳақиқати фош қилиниб ваҳий нозил бўлди. Расулуллоҳ с.а.в. уни ёқиб юборишга буюрдилар. Мунофиқларга қарши сиёсатларини кучайтирдилар. Бу билан мунофиқларни қаттиқ қўрқувга солиб қўйдилар. Шундан кейин уларнинг бирор нарса қилишга юраги бетламади.
87-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|